Ногиронлиги бўлган шахслар тиббий кўрикдан ўтказилди

Ногиронлиги бўлган шахслар тиббий кўрикдан ўтказилди


"Обод қишлоқ" дастури доирасида Катта қишлоқ маҳалласининг Узуновул массивида ногиронлиги бўлган шахслар учун чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. 

– Лойиҳа давомида етти нафар фуқаро яшаш уйида кўрикдан ўтказилди, – дейди туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси шифокори Марҳабо Қаршиева. – Бунга саломатлик маркази, лор, невропатолог, жарроҳ, эндокринолог, окулист, валеолог каби мутахассислар жалб этилди. Беморлардан лаборатор ҳамда ультра товуш таҳлиллари олинди.

Тадбир давомида биринчи гуруҳ ногирони Ф.Бердиқуловага стационар шароитда даволаниши учун тавсия берилди.

Мафтуна МАМАТҚУЛОВА.




Report Page