“Қизларжон” саммити иш бошлади

“Қизларжон” саммити иш бошлади

Айни пайтда вилоятимиз бўйлаб, “Қизларжон” саммити бўлиб ўтмоқда.

Саммит координаторларининг бир гуруҳи бугун туманимизга келишган.

Улар "Дублёр" лойиҳаси доирасида туман хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида бир кунлик амалиёт ўтайди. Қўмита қошидаги “Ижодкор аёллар” ва “Илм-фан” уюшмасининг фаолиятини ўрганади. Ўқувчи-қизлар билан учрашув ўтказади.

“Amin invest international” қўшма корхонаси, 7-умумтаълим мактабидаги “Қизларжон” клуби фаолияти билан танишиш ҳам кўзда тутилган.

Илк бор ўтказилаётган саммит ўқувчи-қизларнинг иқтидор ва қобилятини ривожлантириш, оилавий ҳаётга тайёрлаш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш каби мақсадларни кўзлаган.


   

Соҳиб САЙФУЛЛАЕВ (фото).
Соҳиб САЙФУЛЛАЕВ (фото).



Report Page