“Экстремизмнинг аянчли оқибатлари” мавзусида ҳамкорликда тарбиявий тадбир ташкил этилди

“Экстремизмнинг аянчли оқибатлари” мавзусида ҳамкорликда тарбиявий тадбир ташкил этилди

ИИВ ЖИЭББ Ахборот хизмати

Тошкент вилояти ИИББ ЖИЭБ 48-сон манзил колония Тарбиявий ишлар бўлинмаси томонидан “Экстремизмнинг аянчли оқибатлари” мавзусида ҳамкорликда тарбиявий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Паркент тумани бош имом хатиби, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Охонгарон тумани кенгаши раиси “Камалак болалар ташкилоти” раиси, Охангарон тумани Маънавият ва маърифат маркази бўлим мудири, Тошкент вилояти Охангарон тумани Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи, колония ходимлари ҳамда колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар иштирок этди.

Паркент тумани бош имом хатиби М.М.Мансуров сўзга чиқиб, йиғилиш иштрокчиларига уларда қайтъий эътиқод ва қарашларни ўзида мужассам этган мафкуравий иммунитетни шакиллантиришга йўналтирилган, тарихий, маънавий ва маданий қадриятлар ҳамда буюк аждодларимиз меросини кенг тарғиб қилиш, ёт мафкура ва қарашларга қарши тура оладиган мустақил тафаккур ва аҳлоқий маданиятини шакиллантириш, ҳамда “ота-она улуғ неъмат”, “гиёҳвандлик аср вабоси”, “диний ақидапарастлик ва миссионерлик тараққиёт кушандаси”, “миллатлар аро тотувлик ва диний бағрикенглик тараққиёт гарови” каби мавзуларда суҳбат олиб борди.

Шундан сўнг, Оҳангарон тумани Маънавият ва маърифат маркази бўлим мудири Д.Камаловага сўз берилиб, ҳозирги кунда Ватанимизда сўнги йилларда диний-маърифат соҳасида амалга оширилган ислоҳатлар доирасида ислом таълимотига улкан ҳисса қўшган улуғ аждодларимиз илмий меросини чуқур ўрганиш, уларнинг қадамжоларини обод этиш, муборак номлари ва хотирасини абадийлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилааётганлиги, қадриятларимизни юксалтириш уни янги маъно-мазмун билан бойитишга, жамиятимизда тинчлик ва осойишталик, ижтимоий барқарорлик, ўзаро аҳллик ва тотувлик муҳитини кучайтиришга хизмат қиладиган ишлар амалга оширилаётганлигини, халқимиз асрлар давомида эзгулик, саховат, сабр-қаноат, меҳр-шафқатли эканлигини таъкидлаб, муқаддас ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини, унинг тинчлик, бағрикенглик, шукроналик каби олижаноб ғояларини кенг тарғиб этиб, диний-маърифий, маданий қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуғлаш кераклиги тўғрисида гапириб ўтди.

Тадбир якунида маҳкумлардан тушган саволларга тўлиқ жавоб берилиб, шундан сўнг тадбир якунланди.

   ИИВ ЖИЭББ Ахборот хизмати


Report Page