ҲАРАКАТ ВА ЙЎНАЛИШ ЖАДВАЛЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИЛДИ

ҲАРАКАТ ВА ЙЎНАЛИШ ЖАДВАЛЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИЛДИ

"ТОШШАҲАРТРАНСХИЗМАТ" АЖ МАТБУОТ ХИЗМАТИ
https://t.me/tshtxuz

Пойтахтимизда кенг кўламда давом этаётган қурилиш ишлари ва бунёд этилаётган мавзе ва турар жой массивлари шаҳар инфратузилмасини тубдан янгиламоқда. Айниқса, бундай катта хажмдаги бунёдкорликлар йўл ва транспорт хизмати кўлами кенгайишига ҳам сабаб бўлмоқда.

Шундан келиб чиқиб “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ аҳоли талаб ва таклифларини инобатга олган ҳолда ўз тасарруфидаги йўналишларни мувофиқлаштириб бормоқда. Талаб юқори бўлган автобус йўналишлари ҳаракати ва жадваллар сонига ўзгартиришлар киритилмоқда.

Жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб яна қатор йўналишлар ўзгартирилади. Жумладан, 2-автобус саройига қарашли 49-“ТТЗ – Дўстлик метроси” йўналиши ҳаракати тўғри йўналишда Авиасозлар кўчасининг “Авиясозлар саройи” бекатидан Авиасозлар, Қорасув, Алимкент, Элбек кўчалари орқали “Дўстлик” метросигача этиб ўзгартирилди.

63-“Қорасув 1-мавзе – Юнусобод 9-даҳа” йўналиши эса Олтинтепа кўчасидан Хирмонтепа, Буюк ипак йўли ва Мирзо Улулғбек кўчалари орқали ўтадиган бўлди.

83-“Юнусобод 6-даҳаси – Экскаватор заводи” йўналиши эндиликда Янги Юнусобод кўчасидан Янги шаҳар, Чинобод, Амир Темур ва А.Дониш кўчалари орқали ўтади.

199-“Экскаватор заводи – Жисмоний тарбия институти” йўналиши автобуслари ўз ҳаракатини “Жисмоний тарбия институти” бекатидан Қанғли, Феруза, Навоий кўчалари орқали “Оқ қовоқ” маҳалласидан давом эттиради. Бу йўналиш эндиликда “Экскаватор заводи – Оқ қавоқ маҳалласи” деб юритилади.

Шунингдек, 4-автобус саройига қарашли 8-“Сергели 7-даҳаси – Чилонзор 25-даҳаси” йўналиши автобуслари ҳам эндиликда Шокирариқ, М.Турсунзода, Меҳригиё Паркент йўли, ТҲАЙ ва М.Турсунзода кўчалари орқали Сергели 7-даҳа АШБга қадар ҳаракатланади.

Бундан ташқари йўловчилар мурожаатларидан келиб чиқиб, 2-автобус саройи тасарруфидаги 14,24,60,63,89,96- ҳамда 4-автобус саройининг 8,32,38,57,80,84,122,135-йўналишларнинг жадваллари сонига ҳам ўзгартиришлар киритилди. 


Report Page