ФAЁЗТЕПА БУДДАВИЙЛИК ИБОДАТХОНАСИГА "SILK ROAD PILGRIM" сайёҳлик фирмаси билан боринг

ФAЁЗТЕПА БУДДАВИЙЛИК ИБОДАТХОНАСИГА "SILK ROAD PILGRIM" сайёҳлик фирмаси билан боринг



ИБОДАТХОНА ТАРИХИ

мил. 1-3 асрларга оид Буддавийлик ибодатхона мажмуаси ҳисобланади. Эски Термиз шаҳар харобаларининг шимолий-ғарбида жойлашган.

Фаёзтепанинг очилиши 1968 йилнинг баҳорида чўпон Абсад Бекнаев томонидан мер-гелий оҳак тошидан ишланган будда санамини кўчма қум устидан топиб, Термиз ўлкашунослик музейига топ¬ширишидан бошланди. Ёдгорлик 1968-76 йилларда археолог Л. И. Альба¬ум томонидан ўрганилди. Фаёзтепа майдони кўчма қумлар уюмидан тозалангач, унинг меъморий тарҳи очилиб, у 3 қисмдан иборат монументал иншоотидан иборатлиги аниқлан¬ган. Мажмуанинг умумий майдони 1,5 минг кв. м га яқин. 

Ибодатхона ҳовлиси тўғри тўртбурчак шаклида, майдони 33х20 м, унинг тўрт томони бўйлаб будда роҳибларини эшиклари ҳовлига қаратилган хоналари жойлашган. Ибодатхона ҳовлиси ушбу хоналарнинг ҳовли томон деворлари бўйлаб яхлит узун айвон билан ўраб олинган. Айвон деворлари ранг-баранг деворий расмлар билан безатилган. Рангли деворий безаклар айвон деворининг пастки қисмидагина caқлaнгaн. Айвон ости бўйлаб супа жойлашган.



Ибодатхонанинг жан.-шарқида унинг хўжалик қисми жойлашган. Унинг май¬дони квадрат шаклида, ҳажми 34,5х33,5 м. У ибодатхона билан уч эшик орқали боғланган. Ибодатхонанинг хўжалик қисмида ўн бешта хона очилиб, уларнинг кўпчилигида ўчоқ қолдиқлари топилган. Мажмуа деворлари пахса билан тикланган, хоналардаги сўри-супалар ва деворларнинг таъмири ғишт билан урилган. Барча хоналар сомон сувоқ қилинган, фақат иккита хона деворлари ганч билан сувалган. Бу икки хона ибодатхона хўжалик қисмининг саждагоҳлари бўлган деб фараз қилинади. Иккита хонадан тандир қолдиқлари ва қалин кул уюми топилган. Тандирли хоналарни қазиш вақтида кўплаб ҳайвон суяклари, хум, коса, нимкоса, сопол қадаҳ парчалари қазиб олинган. Хумлардан бошқа барча идишлар кулолчилик чархида ясалган ва оч-қизил рангли ангоб билан қопланган. Сопол сирти арча баргли, дисксимон нақшлар билан безатилган. Шунингдек, сопол парчаларига яланг оёқ Будда товон излари туширилган.

Ибодатхона таркибининг асосий қисмларидан бир - ступа бўлиб, у бошқа ибодатхоналардан фарқ ўлароқ, ибодатхона ҳовлисининг марказида эмас, балки унинг ташқарисида, муқаддас саждагоҳ билан бир параллел чизиқда жойлашган. Улар ўзаро ҳовли майдонини кесиб ўтган ғишт ва мергелий тоши тўшалган йўлакча билан боғланган. Ибодатхонанинг муқаддас саждагоҳида Будда ҳайкали жойлашган, саждагоҳ деворлари ранг-баранг деворий суратлар билан безатилган. Деворлар ости бўйлаб ўз вақтида будда ҳай¬каллари қўйилган. Кўпчилик ҳайкаллар қизил ранг билан бўялиб, сўнг устидан олтин суви юргизилган. 


Фаёзтепа ҳайкаллари орасида ганчдан ишланган Будданинг бош қисми диққатни ўзига тортди. Унинг тутамланган қопқора сочлари, фусункор чеҳраси унга гўзаллик бағишлайди. Буддани бундай ишланиши кушонлар даври ёдгорлигида биринчи бор учраши эди. Ушбу муқаддас саждагоҳ эшиги қаршисида яхлит мергелий тошидан ясалган ноёб санъат асари -триада топилган. Триада марказида ипак мантияга ўралган Будда арка ва муқаддас бодха дарахти шоҳлари осида ўтирибди, 2 ёнида тик турган роҳиблар эса 

унга илтижо қилиб тypган ҳолатда тасвирланган.


Қадимий тарихга эга бўлган Сурхон замини асору атиқалари, дунёга машхур зиёратгохларини бориб кўриш ниятида бўлсангиз энг замонавий туристик салоҳиятга эга "SILK ROAD PILGRIM" сайёҳлик фирмасига мурожат қилишингиз мумкин.

Ҳушмомила йўлбошчилар ҳамкорлигида замонавий автобус, сурхон миллий таомлари ва шинам меҳмонхона энг нозик таъб меҳмонни хам кўнглини олиши мумкин.



Report Page