“KHIVA SILK FABRIC” – замонавий пиллани қайта ишлаш фабрикаси

“KHIVA SILK FABRIC” – замонавий пиллани қайта ишлаш фабрикаси


Хива –шарқ меъморчилигининг жавоҳири


Курраи заминнинг энг кўҳна шаҳарлардан бири – Хива ўзининг буюк тарихига эга. Хива Амударёнинг чап соҳилида,

Ўзбекистоннинг ҳозирги Хоразм вилоятининг жанубида жойлашган. Бу — минтақада бутунлигича сақланиб қолган

ягона нодир обида-шаҳардир.


Хива – бу буюк мўъжиза.

Ушбу гап чин ҳақиқат. Мовий гумбазлар, осмонўпар миноралар, сержило обидалар гўзалликка ташна ҳар бир инсонни

ўзига мафтун этади.

Хива – энг қадимий шаҳарлардан бири бўлиб, Ўрта аср шарқ меъморчилигининг тенгсиз жавоҳиридир.

“Ичан-қалъа” нинг ҳақиқий гўзаллигини ҳис этмоқчи бўлган сайёҳ, у ерни тонг отишида, кундузи, қуёш ботишида

ва кечаси у ерда бўлиши мақсадга мувофиқдир.


“KHIVA SILK FABRIC” –шарқ меъморчилиги жавоҳири, буюк мўжиза, энг қадимий шаҳардаги энг замонавий , инновацион

технологияларга асосланган, пиллани қайта ишлаш фабрикаси.


Қадимий шаҳарни кўргани , зиёрат қилгани келган нафақат юртдошларимиз, балки хорижликлар хам ҳозирги кунда

ушбу корхонани кўришга, ипак толалари ишлаб чиқаришни ўз кўзлари билан кўришга ошиқадилар.


Бу ерда нафақат пилла қайта ишланади, балки Хиванинг минг йиллик тарихини ўзида жам этган ипак гиламлари

тўқилади.


Бу гиламлар хар қандай нозик таб хорижий сайёҳни хам ўзига ром эта олади.

Шу кунларда ушбу масканга Россия иқтисодиёт вазири бошчилигидаги делегатциянинг келиши кутилмоқда.



Report Page