Республика бўйича жами 12 422 та ҳолатда 2 178,2 гектар ер майдонлари ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган

    Мамлакатимизда 26 август 2021 777

    АОКАда Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов иштирокида ўтказилган брифингда «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармонида белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан маълумот берилди:

    Президент фармонининг 10-бандида Ер тоифасидан қатъи назар барча турдаги ер участкалари ҳамда бино-иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказмаслик ҳолатларини аниқлаш, ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига ва чегараларини ўзбошимчалик билан ўзгартиришга йўл қўймаслик чораларини кўриш, ердан мақсадли фойдаланилиши устидан давлат назорати Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан амалга оширилиши;

    Ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатларини ўз вақтида аниқлаш ва чора кўриш учун Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ходимлари масъул эканлиги белгиланган.

    Кадастр агентлиги томонидан Фармонда белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

    Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича:

    Агентликнинг ер ва кадастр назорати инспекторлари томонидан олиб борилган хатлов ишлари натижасида республика бўйича жами 12 422 та ҳолатда 2 178,2 гектар ер майдонлари ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги аниқланди.

    Жумладан,

    ▪️ 6 952 та (617,5 гектар) ҳолатда уй-жой қуриш;

    ▪️ 3 259 та (239,8 гектар) ҳолатда нотурар жой қуриш;

    ▪️ 1 485 та (571,9 гектар) ҳолатда томорқа сифатида фойдаланиш;

    ▪️ 55 та (268,2 гектар) ҳолатда балиқ ҳовузларини қуриш;

    ▪️ 111 та (12,8 гектар) ҳолатда тупроқ каръер қилиш ҳамда

    ▪️ 560 та (468 гектар) ҳолатда ерлар бошқа мақсадларда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган.

    Аниқланган ер қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва уларга нисбатан чоралар кўриш мақсадида:

    🔹10 767 та ер қонун бузилишини содир этган шахсларга ҳамда 72 та ердан фойдаланувчи субъектларга огоҳлантириш хатлари юборилиб, 336,5 гектар ер майдонидаги қонун бузулишлар бартараф этилди;

    🔹ер қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан туман (шаҳар) ҳокимликларига 7 710 та (1 286 гектар) тақдимномалар киритилди;

    🔹1 560 та ҳолатда судларга киритилган даъво аризаларига асосан 15,7 гектар ер майдонидаги ҳолат бўйича суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинди;

    🔹894 та (127,7 гектар) ҳолат бўйича суд жараёни давом этмоқда;

    🔹ҳуқуқбузарларга нисбатан қонуний чора кўриш учун 4 483 та (932 гектар) ҳолат юзасидан прокуратура органларига маълумотлар тақдим этилиб, ҳозирги кунда бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

    Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 23 июль кунидаги “Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари”га бағишланган видео селектор йиғилишида берилган топшириқларга асосан Кадастр агентлиги марказий аппарати ҳамда ҳудудий бошқармалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган мурожаатларни қайта кўриб чиқиш ишлари олиб борилмоқда.

    Унга кўра:

    Кадастр агентилиги томонидан жами ўрганилиши лозим бўлган мурожаатлар сони 7 174 та бўлиб, қайта ўрганиш натижаларига кўра 23 августга қадар жами 6 921 та (96 %) ўрганилди, шундан 4 938 таси (71%) ижобий ҳал этилди.

    Ижобий ҳал бўлган мурожаатлар ҳудудлар кесимида қарайдиган бўлсак, энг кўп ижобий ҳал этилган масалалар:

    ▪️ Қашқадарё вилояти - 774 та

    ▪️ Фарғона вилояти - 680 та

    ▪️ Сурхондарё вилояти - 544 та

    ▪️ Самарқанд вилояти - 409 та

    ▪️ Хоразм вилояти - 406 та

    ▪️ Тошкент вилояти - 378 тани ташкил этади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates