Олимлар: Алп музликларининг учдан бири тез орада йўқолиб кетади

Улашиш:

Швейцариянинг Лозанна университети олимлари Европа Алп тоғларидаги муз ҳажми аср ўрталарига келиб 34 фоизга қисқаришидан огоҳлантирди. Муз йўқолиши барибир содир бўлади, ҳатто глобал исиш бутунлай тўхтаса ҳам, дейди улар.

Сунъий интеллектдан фойдаланган олимлар Алп музликларининг келажагини башорат қилиш учун иқлим моделларини ишлаб чиқдилар. Бир сценарийда глобал исиш 2022 йилда тўхтаган. Аммо шунга қарамай, музликлар иқлим-музликлар тизимидаги инерция туфайли массасини йўқотади.

Бироқ, бу оптимистик сценарий бўлиб, амалга ошиш эҳтимоли паст. Ҳаққонийроқ прогноз шуни кўрсатдики, агар кейинги 20 йил ичида туб ўзгаришлар рўй бермаса, музликлар ҳажмининг 46-65 фоизини йўқотади.

Анъанавий иқлим моделлари 2100 йилгача бўлган даврни прогноз қилади. Швейцариялик олимлар ҳозирги авлодни қандай ўзгаришлар кутаётганини тушуниш учун қисқароқ вақтни кўриб чиқдилар.

Муаллифлар таҳлил қилиш учун 2022 йилгача бўлган маълумотлардан фойдаланганлар. Бироқ, 2022 йилдан кейин жуда иссиқ ёз кузатилди, деб хабар беради Geophysical Research Letters.

«Шунинг учун вазият биз тасаввур қилганимиздан ҳам ёмонроқ бўлиши мумкин», деб таъкидлади муаллифлар.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.