ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТЕРМИЗ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ ҚИРҚ УЧИНЧИ СЕССИЯСИ КУН ТАРТИБИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТЕРМИЗ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ ҚИРҚ УЧИНЧИ СЕССИЯСИ КУН ТАРТИБИ


1. 2022–2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг Термиз туманида ижросини таъминлаш бўйича 2022-йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида.

2. Термиз туманида 2022-йил январ-июн ойларида хизматлар соҳасини ривожлантириш дастури ижроси тўғрисида.

3. Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2022-йил 25-майдаги “Маҳаллалар бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолияти натижадорлигини ўрганиш  бўйича 2022-йил 1-чораги давомида бажарилган ишлар юзасидан марказ раҳбарининг ҳисоботи ҳақида”ги ВИ-41-71-8-117-К/22-сонли қарори ижроси тўғрисида.

4. Термиз тумани Адлия бўлими бошлиғи Б.Ашуровнинг тумандаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича 2022-йил иккинчи чорак давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти тўғрисида.

5. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Термиз тумани бўлими бошлиғининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 24-ноябрдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6118- сонли Фармони ижроси юзасидан туманда амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги ҳисоботи ҳақида.

6. Тумандаги “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобига келиб тушган маблағларни мақсадли сарфлаш тўғрисида.

7. Термиз тумани Болалар масалалари бўйича комиссиясининг 2022-йилнинг 6 ойи давомидаги фаолияти тўғрисида.

8. Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари, матбуот котибининг ахбороти ҳақида.

9. Термиз туманида аҳолига тиббий хизмат кўрсатишнинг ҳолати, унинг сифат ва самарадорлигини ошириш бўйича 2022-йил ИИ чорак давомида амалга оширилган ишлар бўйича туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг ҳисоботи тўғрисида.

10. Термиз тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 2022-йилнинг ИИ чорагида амалга оширилган ишларнинг муҳокамаси тўғрисида.

11. Бюджетдан ташақари Пенсия жамғармаси туман бўлими бошлиғи Э.Тангриевнинг Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг тумандаги ижроси юзасидан ҳисоботи тўғрисида.

12. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2020-йил 13-июлдаги КҚ-105-ИВ-сон қарори билан тасдиқланган “Эрта турмуш ва эрта туғруқ ҳолатлари ҳамда ажримлар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш бўйича 2020-2021-йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар Дастури”нинг ижроси бўйича туман ҳокимининг ўринбосари-Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг ахбороти тўғрисида.

13. Туман аҳолисини тоза ичимлик суви билан таʼминлаш даражасини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгусидаги режалар тўғрисида “Сурхондарёсувтаʼминоти” МЧЖ туман бўлими бошлиғи М.Одинаевнинг ҳисоботи тўғрисида.

14. Бошқа масалалар

Report Page